| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
юкланишининг ўзи билан харидорнинг қўлига ўтган ҳисобланса, у мусулмон ёки зиммийнинг тижорати, деб ҳисобланади. Агар юртимизга кираётганидагина харидорнинг қўлига ўтган ҳисобланса, у аҳли ҳарб тижорати ҳисобланади.
Юқорида айтганларимиз аҳли ҳарб савдогарнинг ёки тижоратининг юртимизга кириши хусусидаги гаплардир. Энди аҳли ҳарб тижоратининг юртимиздан чиқиши, яъни аҳли ҳарбнинг биздан товар сотиб олиб, олиб чиқиб кетиши ҳақида тўхталамиз. Агар товар қурол каби урушга керакли стратегик ашё бўлса, уни сотиб олиши ҳам, олиб чиқиб кетиши ҳам тақиқланади. Сотиб олган тақдирда ҳам олиб чиқиб кетишига йўл қўйилмайди. Озиқ-овқат, мато каби ашёларни эса омонлик олган аҳли ҳарб сотиб олиши ва олиб чиқиб кетиши мумкин. Фақат камёблиги туфайли фуқароларнинг ўзига зарур бўлмаслиги шарт. Бундай нарсаларни юртимиздан олиб чиқиш фуқароларнинг ўзига зарур бўлгани сабабли аҳли ҳарбга ҳам, мусулмон билан зиммийга ҳам бирдек тақиқланади.
Савдогарлар ва тижоратнинг Ислом диёрига кириб чиқиши хусусидаги гаплар мана шулардир. Энди уларга солинадиган ўлпонлар тўғрисида тўхталамиз. Бу борадаги шаръий ҳукм тижорат эмас, савдогарларга қараб ўзгаради. Негаки, Ислом тижоратга мол экани ёки келиб чиқиши жиҳатидан эмас, шахснинг мулки экани жиҳатидан назар ташлайди. Шунинг учун ҳам унинг устидан чиқариладиган ҳукм тижоратнинг келиб чиқиши ва туридан қатъий назар савдогарларга қараб ўзгаради. Агар савдогарлар исломий давлат фуқароси бўлса, мусулмон бўладими, зиммий бўладими, унинг тижоратига мутлақо солиқ солинмайди. Дорамий, Аҳмад ва Абу Убайд Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича, Пайғамбар:
«لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»
«Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди», деганлар. Абу Муҳаммад, солиқ йиғувчидан мурод ашшор, деганлар. Хориждан келаётган тижорат учун солиқ олувчи ашшор дейилади. Муслим ибн Мусбеҳ ривоят қилади: «Ибн Умардан, Умарнинг мусулмонлардан ҳеч солиқ олганини биласанми, деб сўраган эдим, у, йўқ, билмадим, деб жавоб берди». Иброҳим ибн Муҳожир Зиёд ибн Ҳадирдан ривоят қилади:«Исломда биринчи солиқ олган солиқчи менман. Мен ундан, кимдан солиқ олардинглар, деб сўрадим. У, мусулмондан ҳам, аҳли аҳддан ҳам солиқ олмас эдик, бану Тағлибнинг насороларидан олардик, деб жавоб берди». Абдурраҳмон ибн Маъқал айтади:
133-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|